«сирдарё вилояти» тегли мақолалар


Президент сирдарёлик боғбонга Tracker автомобилини совға қилди
15 апрель 2024, 11:24

Президент сирдарёлик боғбонга Tracker автомобилини совға қилди

Узоқ йиллардан буён узум етиштириб келаётган сирдарёлик боғбонга президент совғаси — Tracker автомобили топширилди. Турсунбой ота Ариповнинг айтишича, давлат раҳбари ундан маҳалладаги узум етиштирувчиларга мураббийлик қилишни сўраган.

Президент раҳбарлар Сайхунободдаги аҳволни яхшилашга эътибор қаратмагани ва пастга тушиб ишламаганини танқид қилди
14 март 2024, 13:38

Президент раҳбарлар Сайхунободдаги аҳволни яхшилашга эътибор қаратмагани ва пастга тушиб ишламаганини танқид қилди

Шавкат Мирзиёев Сайхунобод туманида бўлиб ўтган йиғилишда жойлардаги раҳбарлар Сайхунободдаги аҳволни яхшилашга эътибор қаратмаганини, Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Сайхунобод тумани ҳокими ва унинг биринчи ўринбосари шу сабабдан лавозимидан озод этилганини таъкидлади.

Сирдарё вилоятида «заправка» 62,4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
30 январ 2024, 14:23

Сирдарё вилоятида «заправка» 62,4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Боёвут туманида автомобилларга газ тўлдиришга ихтисослашган МЧЖ 41,6 млн куб метр табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бунинг ортидан давлатга 62,4 млрд сўмлик зарар етган. Муассаса мансабдорларига нисбатан жиноят иши очилди.

Сирдарёда ёшлар етакчиси вилоятга вақтинча ҳоким бўлди
6 январ 2024, 15:39

Сирдарёда ёшлар етакчиси вилоятга вақтинча ҳоким бўлди

Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Махмудалиев қисқа муддатли таътилда бўлгани сабабли унинг ўрнини ёшлар етакчиси Дилмурод Раҳимжонов вақтинча эгаллади. Ҳокимлик буни «ёшларга мотивация бериш» дея изоҳлади. Бундай амалиёт 2020 йилда Андижон вилоятида ҳам кузатилган.

Мирзаобод туманига Сарвар Султонов ҳоким этиб тайинланди
31 октябр 2023, 16:24

Мирзаобод туманига Сарвар Султонов ҳоким этиб тайинланди

Шу вақтгача Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри ҳокими лавозимида ишлаб келган Сарвар Султонов Мирзаобод туманига ҳоким этиб тайинланди.

Сирдарёда қалбаки 8300 дан ортиқ доллар мусодара қилинди
27 октябр 2023, 22:42

Сирдарёда қалбаки 8300 дан ортиқ доллар мусодара қилинди

Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида 8370 долла қалбаки долларни муомалага киритмоқчи бўлган икки киши қўлга олинди.

Оқолтинда кўприк чўкиши оқибатида Тошкент-Термиз йўлининг бир қисмида ҳаракат чекланди
17 сентябрь 2023, 14:58 2

Оқолтинда кўприк чўкиши оқибатида Тошкент-Термиз йўлининг бир қисмида ҳаракат чекланди

Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг Тошкент-Жиззах йўналишида кўприк чўкиши оқибатида ҳаракат чекланди. Ҳайдовчилар учун айланма йўл ташкил этилди. Тошкентга йўл олган транспорт воситалари эски йўлдан ҳаракатни давом эттиришлари мумкин.

«Ҳокимлар кластерларнинг машинасида юрибди». Сирдарё вилояти ҳокими нега 16 та Tracker сотиб олинаётгани ҳақида
28 июл 2023, 16:48

«Ҳокимлар кластерларнинг машинасида юрибди». Сирдарё вилояти ҳокими нега 16 та Tracker сотиб олинаётгани ҳақида

Сирдарё вилояти ҳокими Акмал Маҳмудалиев ўз ўринбосарлари, туман ва шаҳар ҳокимларига 4 млрд сўм эвазига 16 та Tracker харид қилинаётганига изоҳ берди. «Айрим туманларда ҳокимлар кластерларнинг машинасида юрибди. Улардан талаб қилишим учун, аввало, шарт-шароит яратиб бериш керак», — деди ҳоким.

Сирдарё вилоятида чўкаётган она-болани қутқариб қолган 21 ёшли йигит тақдирланди
8 июл 2023, 15:04

Сирдарё вилоятида чўкаётган она-болани қутқариб қолган 21 ёшли йигит тақдирланди

21 ёшли йигит Янгиер шаҳри ҳудудидан оқиб ўтувчи «Жанубий Мирзачўл» каналида чўкаётган она ва болани қутқариб қолди. Унга вилоят ҳокими ва ФВБ раҳбари бошчилигида совға топширилди.

Президент Сирдарёда автомобиль заводи қуришни таклиф қилди
11 апрель 2023, 18:15

Президент Сирдарёда автомобиль заводи қуришни таклиф қилди

Ўзбекистон президенти хитойлик ҳамкорлар билан Сирдарё вилоятида автомобиль заводи қуришни таклиф қилди. «Автомобиль заводлари қанча кўп бўлса, нарх ҳам шунчалик арзон бўлади, сифат ҳам ўзгаради», деб ҳисоблайди Шавкат Мирзиёев. Шунингдек, Сирдарёда йўл қурилишига бизнесни жалб қилиш бошланади.

Сирдарё вилояти 5 та ташаббус бўйича ривожлантирилади
7 апрель 2023, 15:17

Сирдарё вилояти 5 та ташаббус бўйича ривожлантирилади

Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилояти аҳолиси фаровонлигини ошириш бўйича 5 та ташаббусни илгари сурди. 20 та йўналишдаги лойиҳаларга имтиёзлар жорий этилади, 11 та туман ва шаҳар саноатга ихтисослашади, вилоят йирик логистика хабига, Гулистон шаҳри эса «Инновацион медицина хаби»га айлантирилади.

Сирдарё вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди
7 апрель 2023, 09:34

Сирдарё вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимида ишлаб келган Рахимжон Бобоев Сирдарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлди.

IFC Ўзбекистонга Сирдарёда қуввати 1,6 ГВт бўлган ИЭС қуришда ёрдам беради
24 март 2023, 17:26

IFC Ўзбекистонга Сирдарёда қуввати 1,6 ГВт бўлган ИЭС қуришда ёрдам беради

Халқаро молия корпорацияси Сирдарёда 1580 МВтли ИЭСни қуриш учун 150 млн доллар ажратди ва 1 млрд доллардан ортиқ хусусий молиялаштиришни жалб қилди. Станция газда ишлайди ва бутун мамлакат бўйлаб электр энергиясига бўлган талабнинг 17 фоизини қондириши кутилмоқда.

Сирдарё вилоятига янги прокурор тайинланди
14 март 2023, 14:08

Сирдарё вилоятига янги прокурор тайинланди

Савид Иматов Сирдарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди. У бунга қадар Қорақалпоғистон прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Сирдарёда ёввойи тўнғизнинг одамларга ҳужум қилгани рад этилди
5 феврал 2023, 21:59

Сирдарёда ёввойи тўнғизнинг одамларга ҳужум қилгани рад этилди

Сирдарё вилоят Экология бошқармаси тармоқларда ёввойи тўнғиз одамларга ҳужум қилгани ҳақидаги видеохабар бўйича муносабат билдирди. Унга кўра, ўтган йил октябрида Гулистон туманида ҳақиқатдан ҳам бир бош ёввойи тўнғиз овланиб, тракторда судраб олиб кетилган, бироқ қолган кадрлар монтажда қўшилган.

Сирдарёдаги уйда портлаш бўлиб, 1 киши шифохонага ётқизилди
27 январ 2023, 09:45

Сирдарёдаги уйда портлаш бўлиб, 1 киши шифохонага ётқизилди

Гулистондаги уйларнинг бирида портлаш содир бўлди. Оқибатда 1 фуқаро жароҳат билан шифохонага олиб кетилди.

Сирдарёдаги уйда газ портлаши оқибатида 2 киши вафот этди
16 январ 2023, 15:45

Сирдарёдаги уйда газ портлаши оқибатида 2 киши вафот этди

Ховос туманида газ портлаши туфайли 2 киши вафот этди, 1 киши жароҳат олди. Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари бошланди.

Акмалжон Маҳмудалиев Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
26 ноябр 2022, 18:05

Акмалжон Маҳмудалиев Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Президент фармони билан шу вақтгача Навоий вилояти ҳокимининг ўринбосари бўлиб ишлаб келган Акмалжон Маҳмудалиев Сирдарё вилоятининг ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Вилоятнинг аввалги ҳокими президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланганди.

«Тўрт-бешта нарса кетма-кет портлади». Сирдарёдаги портлаш содир бўлган ҳудуддан фоторепортаж
22 октябр 2022, 23:06

«Тўрт-бешта нарса кетма-кет портлади». Сирдарёдаги портлаш содир бўлган ҳудуддан фоторепортаж

«Биринчи осмон ёришди, кейин ер қимирлаб, кучли портлаш овози эшитилди». Сирдарёдаги ҳарбий омборхона яқинида яшовчи аҳоли шанба тонгини шундай хавотир ила кутиб олди. Зарарларни давлат қоплаб бериши айтилмоқда. «Газета.uz» мухбирлари воқеа жойидан фоторепортаж тайёрлади.

Сирдарёда Сибир яраси билан касалланиш ҳолати аниқланди
15 июл 2022, 11:56

Сирдарёда Сибир яраси билан касалланиш ҳолати аниқланди

Сирдарё вилоятида яшовчи фуқаро Сибир ярасини (куйдирги) юқтириб олгани аниқланди. Вилоят СЭС бошқармаси касаллик одамдан одамга юқмаслигини айтиб, ҳозирда эпидемиологик вазият барқарорлиги ва хавотирга ўрин йўқлигига ишонтирмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг